Андижон туманида 300 ўринли корхона ўз фаолиятини бошлади
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Андижон вилоят ҳокимлиги мутасаддилигида “Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш” доирасида ишсиз хотин-қизларни касбга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Андижон туманидаги “Чем” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 сменада 300 ўринли «Шодлик саховати» МЧЖ тикувчилик корхонаси қуриб битказилди.
Бугун мазкур корхонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этди.
“Шодлик саховати” МЧЖ тикувчилик корхонаси қурилишида тадбиркор Отабек Ҳайитов ўз ҳисобидан 4,5 млрд. сўм ҳамда касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 2,5 млрд. сўм маблағ ажратилиб, жаъми 7,0 млрд сўм сарфланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: