1 июнь-Халқаро болалар куни муносабати билан спорт мусобақаси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисидаги 2018 йил 3 май кунидаги 333-сон қарорини ижросини таъминлаш ҳамда ёш иқтидорли спортчи қизларни саралаш юзасидан селекция ишларини олиб бориш ҳамда 1 июнь – “ Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Андижон Олимпия заҳиралари мактаб-интернатида “Касаба уюшмаси Кубоги” учун синхрон сузиш спорт тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада иштирок этган ёш иқтидорли спортчи қизларга касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Шунингдек, “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчи 20 нафар болаларга касаба уюшмалари томонидан эсдалик совғалар тақдим этилди.
Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: