“Энг намунали бошланғич ташкилоти” кўрик-танловининг Андижон шаҳар босқичи ғолиблари аниқланди.
2023 йил 22 июнь куни Андижон шаҳридаги 15-умумтаълим мактаби йиғилишлар залида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Танловда иштирок этган бошланғич ташкилот фаолларининг танловга тақдим этган ҳужжатлари ишчи гуруҳи аъзолари томонидан танлов низомига асосан кўриб чиқилиб, танлов якунларига кўра ходим-лари сони 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида фахрли 1-ўринни 68-мактабгача таълим ташкилоти, 2-ўрини 54-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби, 3-ўрини 10-умумтаълим мактаби бошланғич ташкилоти раислари, ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган ташкилотлар ўртасида фаҳрли 1-ўрини 49-мактаб, 2-ўринни 1-мактаб, 3-ўринни 48-мактаб бошланғич касаба уюшма қўмита раислари қўлга киритдилар.
Тадбирда Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси З.Абдуллаев иштирок этиб, танлов ғолиб ва совринборларини табриклаб уларнинг келгуси фаолиятларида мувофаққиятлар тилади.
Танлов давомида Ўзбекистон Республика Президентининг тегишли фармони ижросини таэминлаш мақсадида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар бўлинмаси кенгаши томонидан Андижон шаҳрдаги таълим муассасалари рейтингида юқори юқори бешталикка кирган таълим муассасаларининг 2 нафар ходимларига июль ойи учун даволаниб соғликлари тиклашлари учун касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларга бепул йўлланмалар ва дипломлар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: