“Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” кенг нишонланди
Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида 12 июнь-Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш кунига бағишлаб, Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида 200 нафар болалар иштирокида “Барча учун ижтимоий адолат. Болалар меҳнатига чек қўяйлик” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Халқаро Меҳнат ташкилотининг логотипи тушурилган футболка ва кепкалар топширилди.
Тадбирда Федерацияси Андижон вилоят Кенгаши мутахассислари томонидан меҳнат муҳофазаси ва бола ҳуқуқлари юзасидан тушунчалар берилди. Бундан ташқари, тадбирда таниқли спорт усталари, эстрада хонандалари ва иқтидорли ёшлар билан учрашувлар, турли танловлар ўтказилди.
Тадбир якунида танов ғолиблари ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Фаррухбек ХАЛИКОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: