Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш, Устав талабларига, шунингдек идоравий меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди.
2023 йил 20 июль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши мажлислар залида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчилари, вилоят кенгашлари, бирлашган қўмиталари, туман, шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирокида йиғилиш ва ўқув семинари ўтказилди.
Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Н.Абдурахманова, Меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усманов, Меҳнат техник инспектори М.Азимхўжаев, Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири К.Ризаевлар сўзга чиқиб, 2023 йил 17 июлдаги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 10-мажлисида кўтарилган масалалар, белгилаб берилган муҳим вазифалар, шунингдек Андижон вилоятида касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш, устав талабларига, идоравий ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш ҳамда маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Масъуллар томонидан жойларга чиққан ҳолда ушбу йўналишдаги ишлар мунтазам ўрганилиши ва амалий ёрдамлар кўрсатиб борилиши белгиланди.
Йиғилишда 180 нафар касаба уюшма ходимлари ва фаоллари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари иштирок этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: