Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижон вилоятида Ижтимоий меҳнат масалаларибўйича республика уч томонлама комиссияси ҳамкорлигидаги “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш иш берувчиларнинг бурчи” мавзусидаги сеимнар бўлиб ўтди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши катта мажлислар залида “Ўзтўқимачиликсаноат” ҳамда “Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарнинг иш берувчилари ва масъул шаҳслари иштирокида Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси ҳамкорлигида “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи” мавзусидаги республика семинари бўлиб ўтди.

Семинарни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Бахтиёрович Хусанов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўрибосари Бахтиёр Хасанович Махмадалиев ва Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерацияси раиси Илхом Уткурович Ҳайдаровлар кириш сўзлари билан очиб бердилар.   

Комиссия вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи Одинаев Қудратилло Асатуллаевич ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Гаипназарова Нодира Бахадижановналар томонидан “Муносиб меҳнат шароитларини яратиш – иш берувчиларнинг бурчи”, “Енгилсаноат корхоналарида хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда ижтимоий шериклик”, “Ижтимоий-меҳнат муносабатларида иш берувчилар манфаати” мавзусидаги маърузалари орқали йиғилганларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги тартиб қоидалар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнгида меҳнат муҳофазаси йўналишида ишларни энг яхши ташкил этган корхоналар иш берувчилари Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси томонидан диплом билан тақдирланди.

 

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича  етакчи мутахассиси  Д.Каюмов                                                                                              

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!