Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижоннинг эрка шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йиллиги муносабати билан шоирни хотирлаб маърифий тадбир ўтказилди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши томонидан 2022 йил            26 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири, Андижон фарзанди Муҳаммад Юсуф таваллудининг 68 йил-лигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Кенгаши раҳбарияти, Кенгаш аппаратининг барча ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгашлари ҳамда вилоят бирлашган касаба уюшмалари қўмиталарининг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши раиси Қ.Парпиев кириш сўзи билан очиб берди.

Шундан сўнг, тадбир бошловчиси томонидан Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди, шоирнинг содда ва равон тилда ёзилган, лекин, чуқур фалсафий маънога эга шеърлари ва шеърий тўпламлари  тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Тадбирда сўз олган касаба уюшмалари масъул ходимлари шоир Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек адабиё- тида тутган ўрнига алоҳида тўхталиб, тадбир иштирокчиларига шоирнинг ватан, озод ва обод юрт, она, оддий қишлоқ халқи ҳамда мухаббат тўғрисидаги шеърларидан парчалар ўқиб бердилар.

Тадбир иштирокчиларига шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини ўқиб эшиттириш билан бирга шоир қаламига мансуб шеърлардан тайёрланган, мамлактимизнинг энг таниқли санъаткорлари томонидан куйланган қўшиқлар ҳам тақдим этилди.

Тадбир Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг битилмаган сўнгги “Видо” шеърини ўқиб эшиттириш билан якунланди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!