Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Андижонда “Янги нафас” оммавий югуриш марафони ўтказилди

18 ноябрь – Давлат байроғи қабул қилинган кун байрами муносабати билан Андижон вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши, вилоят спортни ривожлантириш бош бошқармаси, Ёшлар ишлар агентлиги, ҳалқ таълими бошқармалари, вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида «Бир юрт, бир старт, бир масофа, бир мақсад – бирга югурамиз!» шиори остида «Янги нафас» оммавий югуриш марафони  ўтказилди.

Марафонда касаба уюшма аъзолари ва фаоллари бўлган давлат фуқаролик хизматчилари, хусусий сектор вакиллари ва тадбиркорлар, умумтаълим ва спорт мактаблари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари ва имконияти чекланган ва бошқа соҳа вакилларидан иборат жами 5000 нафардан зиёд иштирокчилар уч километр масофани босиб ўтдилар.

Юксак кўтаринкиликда ўтказилган марафон ғолиб ва совриндорлари ҳамда фаол иштирокчилари вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов томонидан диплом ва қимматбаҳо, эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, марофонда фаол иштирок этган бир қатор касаба уюшма фаоллари вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ушбу марофон ижтимоий мавқейидан қатъи назар, турли ёшдаги инсонларни кенг қамраб олгани билан аҳамиятли бўлиб, бундай тадбирлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш кўникмаларини оммалаштириш баробарида элу юрт манфаати йўлида бир мақсад сари интилиш ҳиссини кучайтиришга, ёшларни бирлаштиришга хизмат қилади.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармаси Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси
М.Каюмов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!