Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш олий бахт!

Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг I-мажлиси якунлари тўғрисида

2015 йилнинг 03 ноябрь куни Андижон шаҳрида Бирлашма Кенгаши Раёсатининг навбатдаги 1-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 7 та масала киритилди ва уларнинг ҳар бири батафсил муҳокама этилди.

Мажлисда, аввало, Бирлашма томонидан 2015 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида Бирлашма Кенгаши раисининг ўринбосари Қ.Ризаев маъруза қилди.

Унда, Бирлашма Кенгаши томонидан 2015 йил бошида белгилаб олинган устувор йўналишлар ижроси доирасида Бирлашма томонидан аниқ мақсадли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Жумладан:

Ҳисобот даврида фуқаролардан тушган 174 та мурожаат кўриб чиқилиб, 163 таси ҳал этилди. Ходимларнинг касбий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳолатлари бўйича иш берувчиларга киритилган 5 та тақдимнома, судларга киритилган 2 та даъво аризаси қаноатлантирилди, натижада 21 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланиши ва 4,6 млн. сўм миқдоридаги зарарнинг ундириб берилиши таъминланди.

Ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларидан самарали фойдаланган  ҳолда корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнаткашлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратилиб берилишини таъминлаш соҳасидаги ишлар тизимли равишда давом эттирилди.

Ҳисобот даврида, жамоатчилик назорати доирасида, касаба уюшмалари органлари томонидан 189 та корхона, ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ҳолати ўрганилиб, ушбу йўналишда 366 та қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган ва уларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга 53 та тақдимномалар киритилиб, 151  та камчиликларни бартараф этилишига эришилган.

Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ҳамда ходимларнинг даврий тиббий кўрикдан ўтказилиши устидан меҳнат муҳофазаси бўйича вакил-ларнинг жамоатчилик назорати кучайтирилиб, меҳнат муҳофазаси бўйича 3219 та меъёр талаблари бузилиши ҳолатлари аниқланган ҳамда иш берувчиларга тегишли тақдиномалар киритилиб, 3217 таси бартараф этилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи давомида 8190 нафар ходимнинг тиббий кўрикдан ўтказилишига эришилган.

Меҳнатни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича жамоа шартномаларида кўзда тутилган жами 51831 та тадбирлар амалга оширилиб, бунинг учун 8 млрд. 297 млн. 310 минг сўмдан ортиқ  маблағ сарфланган.

Ҳисобот даврида касаба уюшмалари томонидан жамоа шартномалари ва келишувлари орқали меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари кучайтирилди, натижада аҳоли вакилларига қарийб 5,7 млрд. сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, ушбу соҳаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни касаба уюшмаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Касаба уюшмаларига аъзолик афзалликлари юзасидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1700 та хўжалик суъектларида меҳнат қилаётган 10 минг 100 нафар  ходимлар касаба уюшмалари аъзолигига жалб этилди.

Ҳисобот даврида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилишида касаба уюшмалари фаол иштироки таъминланди,

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида касаба уюшмалари санаторийларида ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан жами 3780 нафар ишловчилар, улардан 1688 нафари имтиёзли, касаба уюшма аъзолик бадаллари маблағлари ҳисобидан эса 2092 нафар ишловчилар ва уларнинг яқинлари имтиёзли соғломлаштирилган.

Болаларни ёзги соғломлаштириш мавсуми уюшқоқлик билан ўтказилиб,  ёз мавсумида фаолият кўрсатган 56 та оромгоҳда жами 21775 нафар болалар дам олдирилди.

Мавсум давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан бўлган 10 минг нафардан зиёд болалар жамоа шартномалари орқали иш берувчилар ва касаба уюшмалари, 115 нафар «Болалар шаҳарчаси» тарбияланувчилари ҳомийлар, маҳаллаларда яшовчи 50 нафар кам таъминланган оилалар фарзандлари “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан соғломлаштириш оромгоҳларида бепул ва имтиёзли йўлланмалар асосида дам олдирилди.

Мажлисда соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги вилоятдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларида ижро интизомига риоя этилиши, Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг “Кексаларни эъзозлаш йили” дастури ижросини таъминлаш бўйича олиб бораётган ишлари, 2015 йилги болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг якунлари ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси вилоят худудий бошқармаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2015-2017 йиллар учун худудий келишуви вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан 2015 йилнинг 10 ойида бажарилиши каби масалалар батафсил муҳокама этилди.

Мажлисда амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, вилоятдаги айрим тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари фаолиятидаги камчиликлар ҳам танқидий кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!